Коронавируснинг махфий симптомлари борлиги маълум бўлди

Саломатлик 16915
image

Коронавирус инфекциясининг яширин белгилари ўпка ҳажмининг қисқариши ва буйрак функциясининг бузилиши бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жорж Мейсон университети (АҚШ) профессори, биология фанлари доктори Анча Баранова айтиб ўтди.

“Симптомсиз”, деган сўз – ҳеч бир мантиққа эга эмас. Бу сўз киши касал бўлмаганини англатади, аммо унинг ички органлари емирилаётган бўлса, у қандай қилиб “симптомсиз” бўлсин? Бу айнан симптомлардир, фақат буни ўзимиз сезмаймиз”, деди Баранова.

Профессор “симптомсиз” ташувчилар тоифасига шифохонага мурожаат қилиш орқали ўпка шикастланишини билган ёшларнинг вакилларини киритди.

Ўпка ҳажмининг қисқаришига йўл қўймаслик учун стереометрия, ижобий ташхис қўйилганида томография қилиш керак бўлади.

Баранованинг таъкидлашича, гломеруляр фильтрация учун қон текширувини топшириш орқали буйрак функцияси пасайишининг олдини олиш мумкин.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 721
Рейтинг: 3
Теглар
t
×