Коронавирусга қарши кураш учун қўшимча шифохоналар қурилади
Жамият
−
16 Апрель 2020
8145Ўзбекистонда санитария ва эпидемиология хизмати муассасалари учун қўшимча бинолар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси беш кун муддатда тиббиёт, санитария ва эпидемиология хизмати муассасалари учун қўшимча равишда бинолар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши белгиланди.
Маълумот ўрнида, бунгача коронавирусга қарши кураш доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида карантинга олинган фуқароларни сақлаш учун махсус ҳудуд ва шифохона қуриш бошлаб юборилганди.
LiveБарчаси