Коронавирусга қарши илк вакцина кашф этилди
Олам
−
07 Май 2020
36369Италиялик тадқиқотчилар сичқонларда вакцинани синаб кўришди, шундан сўнг кемирувчининг организми антитаналарни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, ушбу антитаналар инсон ҳужайраларида коронавирус билан курашишга қодир. Бу “Daily Mail” нашри ёзмоқда.
Ушбу вакцинани ишлаб чиққан олимлар кузда уни одамларда синаб кўришни режалаштирмоқда.
Олимлар бу вакцинани биринчи бўлиб ихтиро қилгани ва у ҳалокатли вирусни зарарсизлантирганини намойиш этди.
Нашрнинг хабар беришича, Италиядаги ушбу вакцинага коронавирус инфекциясига қарши курашда энг истиқболли, деб қаралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда коронавирус устида тадқиқот ўтказган олимлардан бири билан фожиа юз берди. У ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Олимнинг танасидан ўқ отар қуролнинг ўқлари топилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан гумон қилинган қотил ҳам топилган. У ҳам отиб кетилган эди.
LiveБарчаси