Коронавирусга қарши антитана организмда қанча вақт сақланиши аниқланди
Саломатлик
−
05 Сентябрь 2020
17510Олимлар коронавирусга қарши антитанача инсон организмида қанча вақт сақланиб қолишини аниқлаш учун тадқиқот ўтказди.тажрибада 30 мингдан ортиқ исландиялик қатнашди. Бу ҳақда “Nature” хабар берди.
Якунда коронавирусга қарши антитана 4 ой давомида бир хил даражада қолиши аниқланган. Бу касалликдан соғайган одамнинг тезда яна қайта вирус юқтириб олиш эҳтимолини йўққа чиқаради.
Антитана даражаси касалланишдан икки ой ўтиб кўпаяди, кейин эса 4 ой давомида барқарорлашади.Қариялар ва шифохонага ётқизлганларда анитатана миқдори юқори бўлади. Касалликни аломатларсиз ўтказиб юборганларда эса антитана миқдори ҳам камроқ бўлади.
Олимлар касалликни аломатларсиз ўтказганлардаги антитана миқдори қайта касалланишн тўхтатиш учун еарлими-йўқми айтишмаган. Аммо тиббий статистика бундай ҳолатлар кам эканини кўрсатган.
Таъкидланишича, коронавирусга таҳлил олишда қондаги антитаналар миқдорини ўлчаш бурун ёки ҳалқумдан суртма олишдан самаралироқ ҳисобланади.
LiveБарчаси