Коронавирусга чалинганлар қаерда даволанаётгани очиқланди

Жамият 15379
image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 65 беморнинг 59 нафари Вирусология илмий текшириш институтида, 4 нафари Наманган, 2 нафари Фарғона вилоятида даволанмоқда. Уларнинг барчаси устидан жиддий тиббий назорат ўрнатилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилмоқда. 

Вирусология илмий текшириш институти раҳбарияти берган маълумотларга кўра, у ерда даволанаётган беморларнинг 13 нафарида пневмония аломатлари кузатилмоқда. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир. 

“Тиббиёт ходимлари беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, тегишли тиббий ва интенсив терапия муолажаларини ўтқазиш бўйича барча ишларни амалга оширмоқда”, дейди Нурмат Отабеков. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 598
Рейтинг: 3
t
×