Коронавирусга чалинган болалар ичида илк ўлим ҳолати қайд этилди

Олам

image

“Кекса одамлар коронавируснинг таъсирига кўпроқ мойил бўлиб, уни юқтириш эҳтимоли юқори. Гарчи уларнинг аксариятида касаллик енгил ўтса-да, ушбу инфекция болаларга ҳам таъсир қилади. Аммо, афсус билан шуни таъкидламоқчиманки, болалар орасида илк бемор коронавирусдан вафот этди”. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими бошлиғи Мария Ван Керкхове журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида гапириб ўтди.

Маълумотларга кўра, коронавирус ёш болаларда енгил шаклда кечади, аммо бу аниқ фактларга асосланмаган.

“Хитойда бир неча бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди. Улардан бири вафот этди. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, болаларимизни касалликка чалинмаслик чораларига жиддий қарашимиз керак”, деди у Женевадаги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Aданом Гебреисус ташкилот коронавирусга қарши биринчи вакцина намуналарини синовдан ўтказишни бошлаганини эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 219 604 нафарга етди. Инфекция юқтириб олган 8929 киши вафот этган. 84 801 киши тўла соғайган.

Энг кўп беморлар Хитой (80 929), Италия (35713), Эрон (17361) ва Испания (14769), Германияда учрамоқда (12327).


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

2641

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг