Коронавирусга чалинган 65 кишининг 11 нафари шифокор – Президент
Жамият
−
26 Март 2020
11714Бугун, 26 март кни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисини ўтказди.
Йиғилишда маълум бўлишича:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 300 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилди.
2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмайди.
Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь