Бугун, 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 114 нафарга ошиб, жами беморлар 41067 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 90 нафари Тошкент шаҳрида;
• 8 нафари Тошкент вилоятида;
• 8 нафари Хоразм вилоятида;
• 4 нафари Aндижон вилоятида;
• 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.A. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.