Коронавирусдан кейинги ҳолсизликни қандай енгиш мумкин?
Саломатлик 08 Декабрь 2020 15:08
6552
Енгил жисмоний фаоллик коронавирус инфекцияси оқибатларини енгишга ёрдам беради. Бу ҳақда Италия Умумий амалиёт шифокорлари федерацияси Бош котиби Сильвестро Скотти маълумот берган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда уй изоляциясида бўлган 700 минг нафар беморнинг камида 200 минг нафари инфекция оқибатларидан қийналмоқда.
Касалликнинг асосий синдроми - ҳолсизликка қарши курашиш учун шифокор ҳаракат қилишни маслаҳат берган.
"Аста-секин ҳаракат қилишни бошлаш муҳим. Иложи бўлса, 4-5 минг қадам юринг, зинапоядан кўтарилинг, велотренажерда шуғулланинг. Оддий машқлар бажаринг. Психологик нуқтаи назардан ҳолсизликни ҳиссий тушкунлик, камҳаракат турмуш тарзи ва уйдан ишлаш билан боғлаш мумкин", деган мутахассис.