Коронавирусдан “энг оғир зарбани еган” туризм соҳасининг зарари маълум бўлди

Олам 3573
image

Дунё туризм саноати коронавирус пандемиясидан тўғридан-тўғри энг кўп зарар кўрган соҳалардан бири бўлди. Жаҳон бўйлаб саёҳатлар тўхтаб қолди. Бунга йирик туристик марказлардаги бўшаб қолган кўчаларнинг тарқалган суратлари ҳам далил бўлиб турибди. Коронавирусдан "энг оғир зарбани" қабул қилиб олган туризм соҳаси бу йил қанча зарар кўриши маълум қилинди.

2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли дунёда туризмдан келадиган даромадлар 500 млрд долларга камаяди. Бу ҳақда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ инқироз дунёда хорижий сайёҳлар сонининг ўсишини бирдан тўхтатиб қўйган. “2019 йилда саёҳатчилар 1,5 млрдга етган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 30 фоизга қисқариши мумкин. Ўз навбатида бу туризмдан келадиган даромадни 500 млрд долларга камайтиради”, дейди Пололикашвили.

Бош котибнинг сўзларига кўра, ҳукуматлар аниқ ва қатъий қарорлар қабул қилиши орқали туризм соҳасининг зарарини камайтириши мумкин. Бунинг учун аввало соҳадаги иш ўринларининг камайишига йўл қўймаслик керак.

“Бизнинг таҳлилларга кўра, пандемия бошланганидан кейин 96 фоиз давлатлар саёҳат учун тўлиқ ёки қисман чеклов ўрнатган. 

Пололикашвили COVID-19 пандемияси кичик ва ўрта бизнесга жиддий зарар беришини таъкидлаб, туристик компанияларнинг 80 фоизи шу тоифага киришини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 коронавируси илк бор 2019 йилнинг декабр ойида Уханда қайд этилганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус тарқалишини 11 март куни пандемия деб эълон қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3
t
×