Коронавирусдан энг кўп ўлим қайси мамлакатда учраётгани айтилди

Олам

image

Ўтган сутка давомида Бразилия ва Ҳиндистонда коронавирус инфекциясининг янги тури COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари юқорилагани қайд этилди.  

Бразилия

Бразилияда COVID-19 туфайли ўтган суткада 602 киши ҳалок бўлган. Хавфли инфекция туфайли вафот этганларнинг умумий сони 64 867 нафарга етди. 

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда янги турдаги коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 26 051 га ошиб, 1 миллион 603 055 тага етган.  

Коронавирус инфекцияси ва ўлимининг аксарияти 46 миллион аҳолига эга Сан-Паулуда қайд этилган. 

COVID-19 туфайли бу штатда 16 078 киши вафот этди. Хавфли инфекцияни тасдиқланган ҳолатларнинг умумий сони 320 179 ни ташкил қилади. 

Даволанганлар сони 906 286 киши. 

Бразилия Лотин Америкасида қурбонлар ва касалланиш сони бўйича етакчи ҳисобланади ва дунёда иккинчи ўринда туради. 

Бразилия 211 миллиондан ортиқ аҳолига эга. 

Ҳиндистон

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада 425 киши коронавирус инфекциясининг янги тури туфайли ҳаётдан кўз юмган.  

Мамлакатда COVID-19 туфайли вафот этганларнинг умумий сони 19 693 нафарга етди. 

Кун давомида Ҳиндистонда хавфли инфекция билан касалланиш сони 24 248 тага ўсиб, умумий кўрсаткич 697 413 тани ташкил этмоқда.

Мамлакатда 424 433 киши коронавирус инфекциясининг янги туридан даволанди. 

Ҳиндистон COVID-19 инфекциясига чалиниш бўйича дунёда учинчи ўринда туради. 

Маълумот ўрнида, айни вақтда дунё бўйича 11 миллион 450 247 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 6 миллион 179 048 нафари ёки 53,9 фоизи соғайган, 534 273 нафари ёки 4,6 фоизи вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Бразилия

Баҳолаганлар

717

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made