Коронавирусдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар бола вафот этди – Туркия ССВ
Олам
−
07 Сентябрь 2020
8061Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақиқатан ҳам қалтис тус олмоқда. Мамлакатда ушбу вирусдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар бола вафот этди. Уларнинг 6 нафарни 2 ёшгача бўлган гўдаклар, 1 нафарини 2-4 ёш, 5 нафарини 5-14 ёш орасидаги болалар ташкил этади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Туркияда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган 11 мартдан 30 августгача бўлган даврда ушбу вирусдан 6 326 киши вафот этган. Қурбонлар орасида 15-24 ёш орасида бўлган 10 нафар ўсмир ҳам бор. Ушбу даврда COVID-19 инфекциясидан вафот этганларнинг 3 930 нафари ёки 62 фоизини эркаклар, 2 396 нафари ёки 38 фоизини аёллар ташкил этмоқда.
Вафот этганларнинг 4 491 нафари ёки 71 фоизи 65 ёшдан катталар. Ушбу рақамларнинг 25 фоизи 80 ёш ва ундан катталарга тўғри келмоқда.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжага кўра, август ойида коронавирусга чалинган ҳар 100 беморнинг 40 нафарини 20-40 ёш орасидагилар ташкил этмоқда. Пневмонияни ривожлантирадиган беморларнинг 11 фоизи ҳам ушбу ёш гуруҳига киради.
Маълумот ўрнида, 7 сентябрь ҳолатига кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар 279 806 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 251 105 нафари ёки 89 фоизи соғайган, 6 673 нафар бемор вафот этган.