Коронавирус Ўзбекистон қамоқхоналарига ҳам кириб бордими?

Жамият

image

Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган маҳкумларнинг 9 фоизи коронавирусга чалиниб, даволанган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Баҳодир Юсупов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумларнинг ўртача 9 фоизи коронавирусни бошдан кечирган

Унинг айтишича, дастлабки 4 ой давомида жазони ижро этиш муассасаларида коронавирус билан касалланган беморлар аниқланмаган.

“Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг ўртача 9 фоизга яқини касалликни бошдан кечирди. Коронавируснинг енгил шаклини муассасаларнинг ўзида даволадик. Бироқ ўрта оғир ёки оғир шаклларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 4 та ҳудудда – Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида даволадик. Лекин бирорта ўлим билан боғлиқ ҳолат юз бермади”, дейди Баҳодир Юсупов. 

Шунингдек, у Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги қамоқхоналарда сақланаётган коронавируснинг ўта оғир шакли билан касалланган 2 нафар шахс Жиноят кодексининг 75-моддаси ва Жиноят-ижроия кодексининг 165-моддасига асосан муддатидан аввал озод қилингани айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг