Коронавирус ташвиши. Борис Жонсон яна ўзини яккалади

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус сабабли яна ўзини яккалаш режимига ўтди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берган. 

Манбага кўра, Жонсон коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни сиёсатчи бир гуруҳ депутатлар билан учрашув ўтказган. 

Учрашувда иштирок этган депутатлардан бири Ли Андерсонга эса бироз вақт ўтиб коронавирус ташхиси қўйилган. 

Маълумотларга кўра, Бош вазир ўзини яхши ҳис қилмоқда ва унда СОVID-19 аломатлари кузатилмаяпти. У масофадан туриб ишлашда давом этмоқда. 

Маълумот учун, жорий йилнинг март ойи охирларида Жонсон коронавирусга чалинганди.

Орадан бир ой вақт ўтиб, апрель ойи охирларида Бош вазир ишга қайтган

Англияда коронавирус тарқалиши тезлашгани сабабли 5 ноябрдан 2 декабргача янги чекловлар амал қилиши эълон қилингани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар 1,37 миллиондан ошиб кетган. 51 минг 934 нафар бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС БОРИС ЖОНСОН

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг