Коронавирус саёҳати. Навбат Бразилияга етди

Олам

image
Коронавирус етиб борган давлатлар 41 тага етди. Қурбонлар 53 нафарга кўпайди north_east

Коронавирус етиб борган давлатлар 41 тага етди. Қурбонлар 53 нафарга кўпайди

Бразилияда янги турдаги коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати қайд этилди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Касаллик яқиндагина Италиянинг Ломбардия вилоятидан қайтган 61 яшар эркакда аниқланган. Бемор Сан-Паулодаги "Альберт Эйнштейн" шифохонасига ётқизилган. Унинг таҳлиллари ташхисни тасдиқлаш учун ихтисослаштирилган институтга юборилган.

Ҳукумат бемор қўшнилардан ва йўловчилардан ким билан алоқа қилганини аниқламоқда. Аввалроқ Сан-Пауло коронавирусга чалинишда гумон қилинган 26 кишининг ташхиси ижобий чиққан, уларда инфекция аниқланмаган эди.

Айни дамда штатда касалликка чалинишда гумон қилиниб, тўрт киши назорат остига олинган.

Аввалроқ, 26 февраль ҳолатига COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони дунё бўйича 80 997 нафарга етгани, уларнинг 78 мингдан зиёдроғи Хитойда аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Бундан ташқари, янги коронавирусдан даволанганлар сони 30 115 нафарни ташкил қиляпти. 8839 нафар одамнинг аҳволи ҳамон оғирлигича қолмоқда.

Коронавирус қурбонлари сони 2771 нафарга етди. Қурбонлар кечагига нисбатан 53 кишига кўпайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Шифохона Коронавирус

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг