Коронавирус сабаб европаликлар 30 кун АҚШга киритилмайди
Олам
−
12 Март 2020
3411Америка Қўшма Штатлари эртага, 13 мартдан бошлаб 30 кун давомида Европа мамлакатларидан келган чет элликларнинг мамлакатга киришини тақиқлайди. Истисно фақат Буюк Британия учун амал қилади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп 11 март куни мамлакатда ва дунёда янги коронавирус тарқалиши муносабати билан ватандошларига йўллаган телевизион мурожаатида айтиб ўтди.
"Янги беморларнинг мамлакатимизга киришига йўл қўймаслик учун биз Европадан АҚШга бўлган барча сафарларни 30 кунга тўхтатиб қўямиз. Янги қоидалар жума куни, ярим тунда кучга киради”, дейди Трамп.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, ушбу тақиқлар ўзаро сайдо айланмасидаги барча юкларга ва майда нарсаларга ҳам тегишли.
"Синовдан ўтган америкаликлар учун истиснолар амалга оширилади. Чекловлар Буюк Британияга ҳам тааллуқли эмас", дея тушунтирди Вашингтон маъмурияти раҳбари.
Бундан ташқари, АҚШ Президентининг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти Хитой ва Жанубий Кореядан келганларнинг мамлакатга киришига қўйилган чекловларни олдиндан олиб ташлаш имкониятини кўриб чиқади.
"Биз Хитой ва Жанубий Кореядаги вазиятни кузатмоқдамиз, у ердаги вазият яхшилангани сайин, ҳозирги пайтда қўлланилаётган чекловларни қайта кўриб чиқамиз", дейди у.
12 март ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган беморлар дунё бўйлаб 126 300 кишини ташкил этмоқда. Ушбу вирусдан вафот этганлар эса 4633 нафарга етди. 68 285 киши эса хасталикдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15