Коронавирус таҳдиди: Италия А Серияси расман тўхтатилди. Чемпион қандай аниқланади?

Спорт

image

Кеча, 9 март куни Италия ҳукумати коронавирус эпидемияи билан боғлиқ вазият кескинлашгани сабабли мамлакатдаги барча спорт мусобақаларини тўхтатиб қўйди. Шу қаторда футбол бўйича Италия А Серияси ҳам тўхтатилди.

Мактаб ва университетлар ҳам камида 3 апрелгача ёпилди.

Ҳозирча италян клубларининг халқаро ўйинлари тақдири номаълум. 12 март куни “Интер” клуби Европа Лигаси доирасида Испаниянинг “Хетафе” жамоаси билан ўйнаши керак эди. 17 март куни эса “Ювентус” Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида “Лион” билан беллашиши лозим.

Италия чемпионатини тақдири бўйича 3 та вариант илгари суриляпти:

Биринчиси, 2020 йилдаги Европа чемпионати бошқа вақтга ўтказилгани тақдирда миллий чемпионатни ёзда ўтказиш.

Иккинчиси, ўйинларни мусобақанинг сўнгги ойида ҳар 2-3 кунда ўткази. Италия Кубоги баҳслари кейинроқ ўтказилади.

Учинчиси, чемпионатни якунламаслик. Бу ҳолда мусобақа ғолиби аниқланмайди ва фақатгина Италия чемпионатидан еврокубокларда қатнашадиган жамоалар саралаб олинади.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 115 давлатга кириб борди. Ундан ҳалок бўлганлар 4027 нафарга, касалланганлар 114 422 нафарга етди.

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол коронавирус А Серия

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг