Коронавирус “пик” нуқтага чиққан Британияда Бош вазирнинг отаси чекловларни писанд қилмаяпти

Олам 3356
image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг отаси Стэнли Жонсон коронавирус пандемияси билан боғлиқ қоидаларни писанд қилмаяпти. Бу ҳақда "Daily Star" хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Стэнли Жонсонни Афина аэропортида ниқобни иягига тушириб олган ҳолда кўришган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, Бош вазирнинг отаси ижтимоий масофани ҳам сақламаган.

1 октябрь куни эса Стэнли Жонсон дўконга ниқобсиз кирган. Шунингдек, карантин даврида у Грецияга саёҳат қилган. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги эса чет елга саёҳатларни чеклаб туришни тавсия қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин бутун дунёга тарқалган коронавирус пандемияси Буюк Британияда чўққига чиққани маълум қилинганди. Мавсумий касалликлар авж оладиган совуқ қиш олдидан вирус тарқалишини назорат қилиш зарурлиги айтилганди. 

Маълумот учун, пандемия бошланганидан буён Буюк Британияда коронавирус юқтириб олганлар 500 мингдан ошиб кетган. 40 мингдан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган. Соғайиш кўрсаткичи билан боғлиқ статистик маълумотлар эса яширилмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3
t
×