Эртага, 22 сентябрь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг халққа телевизион мурожаат билан чиқиши кутиляпти. Унда вазир ўз ватандошларига сўнгги огоҳлантиришни беради: ёки халқ коронавирус билан боғлиқ эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиши шарт, ёки яна кучайтирилган карантин жорий этилади.
Кеча, 20 сентябрь куни мамлакатда 3 минг 899 киши коронавирус юқтирганлиги эълон қилинди. Ундан олдин, икки кун кетма-кет бу кўрсаткич 4 мингдан ошганди. Бу 8 майдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар 394 257 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакат ўрин кўрсаткичи бўйича юқори ўринларда бормоқда. Бугунгача хавфли вирусдан вафот этганлар 41 777 нафарга етган. Соғайиш кўрсаткичи билан боғлиқ статистик маълумотлар эса яширилмоқда.