Коронавирус пандемияси сабабли Қозоғистон ва Россия ўртасидаги форум қолдирилди

Олам

image

Қозоғистон ва Россия ўртасида ўтказилиши керак бўлган XVII минтақалараро ҳамкорлик форуми коронавирус пандемияси туфайли қолдирилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Матбуот котибига асосланиб хабар берилган.

"Эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли Қозоғистон ва Россия ХVII минтақалараро ҳамкорлик форумини кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди", деган Матбуот котиби. 

Маълумот учун, 2005 йилдан буён ўтказилиб келинадиган форум жорий йил ноябрь ойининг иккинчи ярмида Қозоғистоннинг Кокшетов шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

Аввалроқ, Қозоғистонда карантин чоралари кучайтирилаётгани ҳақида хабар бергандик. Хусусан, Кокшетов шаҳри бўйлаб карантин зоналари ва санитария постлари ташкил этилиши айтилганди.

Пандемия бошланганидан буён Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 114 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. 1 минг 857 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг