Коронавирус гирдобида қолган Ҳиндистонда яна фожиа юз берди

Олам 34408
image

Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Гужарат штатининг Бҳарух шаҳридаги шифохонада ёнғин юз берди. Ёнғин шифохонанинг юқумли касалликлар бўлимида содир бўлган, натижада 18 нафар коронавирус беморлари ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда "Hindistani Times". 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа натижасида ўн икки киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам маҳаллий аҳоли ва ўт ўчирувчилар томонидан эвакуация қилинган. 

"Коронавирус бўлимида даволанаётган камида 12 нафар бемор ёнғинда ёки заҳарланиш сабабли вафот этди", дея маълумот берган полиция. 

Кейинчалик, "Press Trust of India" нашри қурбонлар сони 18 кишига етгани ҳақида хабар берган. 

"6:30 да олинган маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари сони 18 кишини ташкил қилди. Ёнғин содир бўлганидан сўнг дарҳол биз 12 кишининг ўлганини тасдиқлагандик", деган полиция. 

Қутқарилган барча беморлар бошқа тиббий муассасаларга ўтказилган.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли оғир эпидемиологик вазият ҳукмронлик қилмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича антирекордлар қайд этилмоқда. 

Коронавирус билан касалланиш сони бўйича Ҳиндистон дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда, вирусдан ўлим даражаси бўйича тўртинчи ўринда туради. 

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 19 млндан ошган. 211 мингдан кўп киши вафот этган. Сўнгги сутка ичида мамлакатда 401 993 кишида коронавирус аниқланган. Бу янги жаҳон рекорди ҳисобланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1262
Рейтинг: 3
t
×