Коронавирус Фаластин ва Исроилни бирлаштирди

Олам

image

Фаластин ва Исроил ўртасидаги можаро коронавирус пандемияси олдида иккинчи даражага тушиб қолди. Икки давлат ҳамкорликда инфекцияга қарши курашга киришди. Бу ҳақда фаластинлик дипломат Абдул Ҳофиз Нофаль маълум қилмоқда.

Tрампнинг “аср келишуви” қисқа сатрларда north_east

Tрампнинг “аср келишуви” қисқа сатрларда

Исроил Президенти Реувен Ривлин ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос пандемияга қарши ҳамкорликда ҳаракат қилиш масаласини муҳокама қилган. Музокараларнинг амалдаги ифодаси сифатида қўшма штаб ташкил этилган.

Нофалнинг умид билдиришича, коронавирус фонида АҚШ ва Исроил Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган “аср келишувини” бекор қилади.

АҚШ Президенти Дональд Tрампнинг Исроил ва Фаластин ҳақидаги режасида Фаластин давлатида AҚШ элчихонасини очишни кўзда тутилган. "Aср келишуви" амалга ошиши билан Фаластин майдонини икки баравар ортиши ва мамлакатда 1 миллионга яқин иш ўрни яратилиши керак.

Исроилда коронавирусга 1656 одам чалинди. 37 бемор шифо топган бўлса, 1 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг