Коронавирус чақалоқларда қандай кечади?
Саломатлик
−
08 Апрель 2020
17816Олимлар коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёлдан туғилмаган боласига ҳам юқиши мумкин деган хулосага келишди. Аммо шунга қарамай, янги туғилган чақалоқларда касаллик оғир кечиши жуда кам учрайди. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, Россияда хизмат кўрсатган шифокор Елена Дегтяревага РИА Новостига маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Шанхай болалар тиббиёт марказида шифокорлар COVID-19 коронавирусини юқтириб олган 2 мингга яқин боланинг саломатлигини таҳлил қилишган. Натижада аксарият чақалоқларда коронавируснинг енгил аломатлари пайдо бўлган, 39 фоиз гўдакда ўртача аломатлар кузатилган. 4 фоиз чақалоқда касалликнинг аломатларсиз кечиши қайд этилган.
Маълум бўлишича, COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир шакли чақалоқларнинг атиги 6 фоизида учрайди. Бундан ташқари, ушбу ҳолатларнинг аксариятида чақалоқлар бошқа хасталиклар билан оғришган бўлади.
Педиатрнинг таъкидлашича, бундай ҳолатда болани даволаш учун шифокорлар дори-дармонларнинг индивидуал дозаларини қўллашади.
Маълумот учун, дунё бўйича 1 430 141 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 82 133 нафари вафот этди, 301 130 нафари соғайиб кетди.