Коронавирус Болтиқ давлатларидан яна бирига кириб борди

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Литвада илк коронавирусга чалиниш ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Келиб тушган маълумотларга кўра, инфекцияга йўлиққан шахс Шяуляй шаҳрида жойлашган шифохонага жойлаштирилган.

Хабарларга кўра, бемор изолацияга олинган.

Маълум бўлишича, у коронавирусни Италиянинг Верона шаҳридан юқтирган.

Аввалроқ, Болтиқбўйи давлатларидан Эстонияда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва Коронавирус

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг