Коронавирус билан касалланган қозоғистонлик аёл интервью берди
Олам
−
27 Март 2020
22066Коронавирус билан касалланган қозоғистонлик аёл ўз кечинмаларини гапириб берди. Қозоғистоннинг КТК телеканали мухбирлари ушбу аёл билан бўлиб ўтган интервьюни интернетда эълон қилди.
Алина Жанзакова касаллик аниқланган Олма-отадаги 40 бемордан бири ҳисобланади. Қизнинг сўзларига кўра, у парвоз пайтида COVID-19ни юқтирган бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, самолётда коронавирус билан касалланган одам бўлган.
"Самолётда йўталаётган ва ўзини нохуш ҳис қилаётган бир аёлни кўрдик. Унда коронавирус ташхиси тасдиқланганми ёки йўқлигини билмайман. Аммо кейинчалик бизнинг Минск - Олма-ота йўналишдаги самолётимизда икки кишида коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Уйга бориб ўзимни изоляция қилдим”, дейди у.
Алинанинг сўзларига кўра, у келганидан сўнг, шифокорлар у билан боғланишини ва бортда коронавирус билан боғлиқ бирон киши бор-йўқлигини айтишини кутган. Аммо касаллик аломатлари бундан олдинроқ пайдо бўлган.
"Менда терлаш, қуруқ йўтал ва ўпкамнинг қизиши каби биринчи аломатлар пайдо бўлди. Тана ҳароратим кўтарилмади. Ҳозир ҳам иситмам йўқ. Олма-отага келганимнинг иккинчи куни менда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар қилишди. Аломатлар пайдо бўлишининг иккинчи куни йўтал кучайиб, томоғим оғриши бошланди", дейди Алина.
Ҳозир у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шифокорлар Алинани вирусга қарши дори-дармон билан даволашмоқда. Шунингдек, унга ОИВ билан касалланган одамларга мўлжалланган дори воситаларини беришмоқда. Ҳозирда олма-оталик аёлни, кимгадир ушбу вирусни юқтириши мумкинлиги хавотирга соляпти.
"Бу, албатта, мени хавотирга солади. Мен Буни хоҳламаган бўлардим. Касалхонага келганимда икки киши билан бир хонада эдим. Уларга мендан вируснинг юқиши аниқ эди. Ҳозирда, у қизларга жавоб берилган. Лекин уларнинг қайта ташхисида вирус чиқишидан хавотирдаман. Ҳозир мени бошқа палатага ўтказишган" дейди Алина Жанзакова .
Маълумот учун, ҳозиргача Қозоғистонда 121 та коронавирус ҳолати аниқланган. Касалланганларнинг бир нафари вафот этган, икки нафари эса соғайиб кетган.
LiveБарчаси