Коронавирус авж олаётган Хитойда миграция жараёнлари бошланди
Олам
−
07 Январь 2023
7164Хитойда ҳар йили такрорланадиган ички миграция жараёнлари бошланди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, бугун, 7 январь кунидан Хитой Халқ Республикасида “чун юн” дея номланувчи 40 кунлик қамарий янги йил саёҳатлари бошланди. Бу пандемиядан олдинги энг йирик йиллик миграция сифатида танилган бўлиб, карантин ватида тўхтаб қолган эди.
Бу мамлакатда саёҳатчилар сонининг ўсиши билан бирга, COVID-19 вирусининг янада тарқалишига сабаб бўлиши айтилмоқда.
Шунингдек, бу бўйича Хитой транспорт вазирлиги ҳам ўз ҳавотирларини маълум қилган.
“Мамлакатнинг қарийб 70,3% йўловчиси кейинги 40 кун ичида 99,5 фоизга етиши кутилмоқда дейилади”, вазирлик хабарида.
Маълумот учун, ўтган ой давомида Хитойда чекланган ҳаракатлар, оммавий блокировкалар ва мамлакатнинг иқтисодиётига катта зарар келтирган сиёсатга қарши норозиликлардан сўнг “ноль-COVID” режимини кескин бартараф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январидан бошлаб Хитой ўзининг иқтисодий ўсишига тўсқинлик қилган COVID-19’нинг қатъий қоидаларини йўқ қилишни тезлаштириш учун Гонконг ҳудуди билан чегарасини очиши ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси