Коронавирус Антарктидагача етиб борди

Олам 5652
image

COVID-19 коронавирус инфекцияси Антарктидада ҳам аниқланди, у шу кунгача Ер сайёрасидаги бу касалликдан холи бўлган ягона қитъа эди. Бу ҳақда “ABC News” хабар бермоқда.

Чили миллий қаҳрамони номини олган Антарктика станцияси шахсий таркиби орасида COVID-19 тарқалиши ҳақида мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Ҳаммаси бўлиб, 36 киши касалликка чалинган, улар 26 чилилик аскар ва станцияда таъмирлаш ишларини олиб борган фуқаролик ташкилотининг ўн нафар ходими эди.

“General Bernardo O'Higgins” базасида бўлганларнинг ҳаммаси COVID-19 билан касаллангани хабар қилинмоқда. Барча жабрланганлар аллақачон эвакуация қилинган ва ҳозирда шифокорлар назорати остида. Чили Мудофаа вазирлиги қутб тадқиқотчиларининг касаллиги ҳеч қандай асоратсиз давом этишига ишонтирган. Антарктидадаги база бинолари ходимларни эвакуация қилишдан сўнг дезинфекция қилинган.

Маълумот учун, ҳозирги кунга келиб, 77 миллион 850 785 киши коронавирусга чалинган. Шулардан 1 миллион 711 815 нафари вафот этган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 3
t
×