Коронавирус аниқланмаган Туркманистонда “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

Олам 2908
image

Туркманистон Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди маълум қилди.

“Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб “Спутник V” вакцинасини ўз ҳудудида қўллашни расман маъқуллади”, деган фонд бош директори Кирилл Дмитриев.

Қайд этилишича, Туркманистонда “Спутник V”ни рўйхатдан ўтказиш қўшимча клиник синовларсиз, тезлаштирилган шаклда амалга оширилган.

Бунгача вакцина Аргентина, БОливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэда ва Парагвайда шундай тезлаштирилган шаклда рўйхатдан ўтказилганд.

Вакцина, шунингдек, Беларусда ҳам рўйхатга олинган.

Маълумот учун, коронавирус тарқала бошлаганига бир йилдан ошган бўлса-да Туркманистон ҳукумати мамлакатда инфекция аниқланмаганини таъкидлаб келмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 2.9
t
×