Коронавирус аниқланмаган Туркманистонда фуқароларнинг ҳаракатланишига чекловлар ўрнатилди

Олам

image

Туркманистон Ҳукумати турли ўткир юқумли касалликларнинг кириши ва тарқалишини олдини олиш учун фуқароларнинг бемақсад ҳаракатланишини тартибга солишга қарор қилди

Хавф гуруҳига кирувчи одамлар учун шаҳарлараро ва минтақалараро йўналишларда, шу жумладан 50 ёшдан ошганларга саёҳат қилиш ва 50 ёшдан ошган ходимларнинг бошқа ҳудудларга хизмат сафарларига юбориш чекланди. 

Қайд этиш керакки, Туркманистонда коронавирусга чалиниш ҳолати расман аниқланмаган.

Профилактика мақсадида мамлакатда ниқобли режим ўрнатилган. Йил охиригача халқаро авиақатновлар, йўловчи поездлари ва халқаро автобус қатновлари тўхтатилган. Мамлакатда масжид ва черковлар, савдо марказлари, маданий ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар фаолияти тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг