Коронавирус аниқланмаган Туркманистонда эмлаш мажбурий этиб белгиланди 

Олам

image

Туркманистонда аҳолини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилди — мамлакатда 18 ёшдан ошган барча эмланиши шарт. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” газетаси хабар берган.  

“18 ёшдан катта барча аҳоли агар COVID-19 га қарши эмланиш учун қарши кўрсатмалари бўлмаса, улар эмланади”, дейилган хабарда. 

Бир нечта тоифалар эмланишдан озод қилинган: 

  • препаратнинг таркибий қисмларидан бирига аллергияси бўлганлар; 
  • ҳомиладор аёллар ва лактация давридаги аёллар; 
  • 18 ёшгача бўлганлар; 
  • шунингдек, ҳарорати юқори бўлганлар, ўткир ёки сурункали касалликларга чалинганлар. 

Туркманистоннинг расмий маълумотларига кўра, мамлакатда бирорта ҳам коронавирус касаллиги қайд этилмаган. Жорий йилнинг бошида Туркманистонда Россиянинг коронавирусга қарши “Эпиваккорона” вакцинаси рўйхатдан ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон вакцина

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made