Коронавирус: 500 га яқин янги бемор аниқланди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 1 июль куни Ўзбекистонда қарийб 495 нафар кишида коронавирус қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 495 кишига ортиб, 111 648 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 31 нафари Бухоро вилоятида,
  • 31 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 39 нафари Наманган вилоятида,
  • 52 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 39 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент вилоятида,
  • 99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 18 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 25 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 72 нафар,
  • Фарғона вилоятида 12 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 67 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 80 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108 009 (+313) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 742 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made