Коронавирус: Ҳиндистонда касалликдан ўлганлар сони бўйича антирекорд янгиланди
Олам
−
12 Май 2021
9600Ҳиндистонда коронавирус инфекциясидан ўлганлар сони бўйича янги антирекорд қайд этилди. Сўнгги бир кун ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 4 минг 205 киши вафот этди, ушбу касалликдан ўлганларнинг умумий сони 250 мингдан ошди. Бу ҳақда Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Пандемия даврида Ҳиндистонда 23 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 19,3 миллиондан кўп киши соғайиб кетган ва ҳозирги кунда 3,7 миллион киши ушбу касалликдан азият чекмоқда.
Ҳиндистон COVID-19 касаллиги ҳолатлари бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.
Маълумот ўрнида, Ҳиндистонда коронавирус инфекциясидан ўлганлар сони бўйича аввалги антирекорд шу йилнинг 5 майида ўрнатилганди, ўшанда бир кунда 3 780 бемор вафот этганди.
LiveБарчаси