Кореяга жўнатишни ваъда қилиб, 53 минг доллар олган фирибгарлар ушланди
Жамият
−
14 Май 2019
5596Кеча, 13 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра икки нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2017 йил март ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 49 ёшли Ф.К. ва Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 61 ёшли Б.М. “Чорсу” деҳқон бозори олдида Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 62 ёшли Б.Т. ва бир нечта шахсларни Меҳнат Вазирлиги ҳузуридаги агентликда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга юборишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, ундан 53 000 АҚШ долларини олган. Шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган. Ф.К. ва Б.М.лар ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси