Кореяга тил ўрганиш учун борган ўзбекистонлик оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
Олам
−
30 Май 2019
6611Кеча, 29 май куни Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетган ва оғир аҳволда “Кангвон” университети шифохонасига олиб борилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси маълум қилди.
Жабрланувчи Ўзбекистон фуқароси Алишер Жовлиев Корея Республикасига 20 май куни Чунчон шаҳридаги “Кёнгин” университетининг тил ўрганиш курсида ўқиш учун келган ва пул ишлаш мақсадида жисмоний меҳнат билан шуғулланган.
Қайд этилишича, дипломатик ваколатхона вазиятни назоратга олган, иш берувчи ва ўзбекистонлик даволанаётган шифохона раҳбарияти билан алоқа ўрнатган. Иш берувчи ташкилот ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган.
Корея Республикасининг тегишли хизматлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси