Кореядаги автоэҳтиёт қисмлар заводида даҳшатли ёнғин юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 20 март куни Жанубий Кореянинг Тежон шаҳридаги автоэҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди. Оқибатда камида 53 киши жароҳатланди, яна 14 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин ҳақидаги хабар тахминан соат 13:17 да келиб тушган, шундан сўнг Миллий ёнғин хавфсизлиги агентлиги бутун мамлакат бўйлаб ёнғинни ўчириш кучларини сафарбар қилиш тўғрисида буйруқ берган. Бундай буйруқ ёнғин кўлами маҳаллий ҳокимият имкониятларидан ошиб кетганда чиқарилади.

Расмий шахсларнинг сўзларига кўра, ёнғин бошланган вақтда заводда 170 нафар ишчи бўлган ва улардан 14 нафари билан ҳали ҳам боғланишнинг имкони бўлмаяпти. Жабрланганларнинг кўпчилиги, жумладан, оғир жароҳат олган 24 киши заҳарли газдан нафас олган ёки бинодан йиқилиб тушган.

Ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига 200 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва 90 та техника йўналтирилган, уларга ўрмон хўжалиги хизмати вертолётлари ёрдам бермоқда. Заводни ташкил этувчи иккита бинодан бири бутунлай ёниб кетган, иккинчиси эса ҳали ҳам ёнмоқда. Бинонинг қулаб тушиш хавфи борлиги сабабли ўт ўчирувчилар ичкарига кира олмаяпти. Шунингдек, ёнғинни ўчириш бинода 200 килограмм натрий мавжудлиги сабабли қийинлашмоқда, чунки нотўғри ҳаракат сабаб у портлаб кетиши мумкин.

Мамлакат Президенти Ли Чжэ Мён мутасаддиларга жабрланганларни қутқариш ва ёнғинни жиловлаш учун барча мавжуд ресурсларни сафарбар қилишни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Одиша штатидаги шифохонада содир бўлган ёнғинда камида 10 бемор ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жанубий Корея Тежон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг