Кореяда Ўзбек жанг санъати усталари 30 та медални қўлга киритди

Sport

image

Жанубий Кореянинг Чунджу шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали доирасида бугун ўзбек жанг санъати бўйича ҳам мусобақа ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Россия, Камбоджа, Ҳиндистон ва Филиппин терма жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Турли вазн тоифасида ўтказилган жанг санъати йўналиши бўйича мусобақада 69 нафар спортчи ўз маҳоратини намойиш этди. 

Беллашувлар якунига кўра 21 та олтин, 8 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Ҳиндистон термаси банд этган бўлса, кучли учликка Филиппин вакиллари якун ясади.
 


Rate Count

27

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends