Кореяда тўп тепаётган ўзбек Фарғона клубига ўтишга яқин турибди
Спорт
−
04 Январь
5003Жанубий Кореянинг “Сеоннам” клуби аъзоси Икром Алибоев Фарғонанинг “Нефтчи” клубига ўтиш арафасида. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Янги мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўйган Фарғона клуби тез орада 30 ёшли ярим ҳимоячи трансферини эълон қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Икром Алибоев фаолиятининг аксар қисмини Жанубий Кореяда ўтказган. У “Сеоннам”дан ташқари “Сеул”, “Тэджон” ва “Канвон” каби жамоаларда тўп тепган. “Transfermarkt” томонидан 325 минг еврога баҳоланаётган Алибоев 2023/24 йилги мавсумда “Сеоннам” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси