Кореяда талабалар Президент қароргоҳига бостириб киришга уринди

Олам

image

Жанубий Корея полицияси Сеулдаги Президент маъмурияти мажмуасига рухсатсиз киришга уринган 20 нафар талабани ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар берди.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар Корея университетлари прогрессив иттифоқи аъзолари бўлган. Улар Ёнсан ҳудудидаги Президент мажмуасига дарвоза ва панжара орқали ошиб киришга ҳаракат қилган. Бунгача улар қимматли қоғозларни манипуляция қилишда гумон қилинаётган биринчи хоним Ким Кон Хига қарши норозилик акцияси ўтказиб, маъмуриятдаги масъул шахслар билан учрашишни талаб қилган.

Маълумот учун, асосан мухолифат назоратида бўлган Жанубий Корея парламенти амалдаги президентнинг рафиқаси устидан тергов ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилган бўлса-да, Давлат раҳбари бунга вето қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида Корея Республикаси Олий суди мамлакатнинг амалдаги Президенти Юн Сок Ёлнинг қайнонаси бўлган Чхве Ин Сунни ҳужжатларни қалбакилаштириш ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиб, уни бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Корея талабалар Сеул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг