Ўзбекистон дунёга ит экспорт қиляпти
Жамият
−
11 Октябрь 2023
16105Жорий йилнинг ёзида Жанубий Корея божхона хизмати Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидан “Лабрадор” зотли хизмат итларини харид қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълум қилди.
“Гиёҳвандлик воситаларини қидириш” йўналишида тайёрланган 3 бош хизмат итлари Тошкент халқаро аэропорти орқали Корея Республикасига экспорт қилинган.
“Ўтган йили Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Кореяда бўлиб, ушбу давлатнинг божхона хизмати раҳбарлари билан кинология соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйган эди. Миллий кинология марказида тайёрланган хизмат итларини келгусида бошқа хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилиш режалаштирилмоқда”, дейилади қўмитанинг хабарида.
Унга кўра, ушбу ҳамкорлик доирасида етказиб берилган хизмат итларининг нархи очиқланмаган.
LiveБарчаси