Корея компанияси Ўзбекистонда 800 млн долларлик гольф комплекси қуради

Жамият 5445
image

Жанубий Корея компанияси келгусида Ўзбекистонда учта лойиҳа – “Qo’qon City”, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ягона бўлган лойиҳа институти ва 800 миллион долларлик гольф комплекси лойиҳаларини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен “Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd”  компанияси раиси Чои Ëнг Сон билан учрашди. 

Маълум қилинишича, учрашувда Жанубий Корея компанияси томонидан амалга ошириладиган қатор инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинган. Хабарда Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда учта лойиҳа – Qo’qon City, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ягона бўлган лойиҳа институти ва 800 миллион долларлик гольф комплекси лойиҳаларини амалга ошириши айтилган.

Шунингдек, компания Қурилиш вазирлиги билан “Қишлоққурилишлойиҳа”, “Тошуйжойлити” МЧЖ ва “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ базасида қўшма лойиҳа институтини қуриш масаласини кўриб чиқаётгани қайд этилган. Ушбу институт МДҲда ягона лойиҳага айланади.

Бундан ташқари компания томонидан Қўқон шаҳрида 34 гектар майдонга Qo’qon City турар жой мажмуаси қурилади. Бунинг учун компания вакиллари 2020 йил ноябрда Фарғонага ташриф буюрган ва уй-жой ички бозорини ўрганиб, қурилиш материаллари етказувчилари билан музокаралар ўтказган.

Учрашувда Самарқанд вилоятида гольф майдони қуриш лойиҳаси юзасидан келишувлар тузилган. Унга кўра, 270 гектар ажратиладиган майдоннинг 194 га қисмига гольф майдони ва унга ташриф буюрувчилар учун тураржой, 6 гектарга халқаро мактаб, 7 гектарга савдо-кўнгилочар марказ, шунингдек, 55 гектарга кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Ушбу лойиҳа концепцияси 2019 йилда вилоят ҳокими Эркин Турдимов ва Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлигига тақдим қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×