Коранавируснинг вакцина самарадорлигини 10 бараварга камайтирадиган мутацияси аниқланди 

Олам

image

Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари коронавируснинг вакцина самарадорлигини 10 бараварга камайтирадиган хавфли мутациясини аниқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

Олимлар томонидан E484К деб номланган Британиянинг B.1.1.7 штамми мутацияси 11 та ҳолатда аниқланган. 

BioNTech-Pfizer вакцинасини олган одамларнинг қонидан олинган антитаналар ушбу вакцина E484К мутацияли вирусга қарши 10 баравар кам самара беришини кўрсатган. 

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок мутация ҳолатлари Бристол ва Ливерпулда аниқланганини тасдиқлаган. 

Айни пайтда Буюк Британияда 10 миллион киши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган ва олимлар эмлаш дастури янги мутацияга қарши у қадар самарали бўлмаса ҳам, касалланиш ва ўлимни камайтиришга ёрдам беришига ишончи комил.


Мақола муаллифи

Теглар

мутация штамм

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made