Конвертация қилиб бераман деб фуқарони 1 млрд пулга алдаган фирибгар қўлга олинди

Local

image

Тошкент шаҳрида фуқаро МЧЖ раҳбарининг 1 млрддан ортиқ пулини конвертация қилиб бериш баҳонасида ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, бу бўйича 2019 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан ҳужжатлар тушган.

Уларга кўра, Чилонзор туманида яшовчи 47 ёшли, МЧЖ раҳбари Р.Д. бошқа бир МЧЖ раҳбари Л.Ц.нинг пулларини конвертация қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ундан 1 миллиард 80 миллион сўм олган ва берган ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб юборган. 

Кўрилган чоралар натижасида Р.Д. қўлга олинган ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

20

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends