Контракт тўловини амалга ошириш муддати эълон қилинди

Жамият

image

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун контракт тўловини амалга ошириш муддати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 2024 йил 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача тўлаши белгиланди.

Шунингдек, белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача тўлаши шарт.

“Бунда, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Контракт тўлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар