Контракт 6-7 млн атрофида бўлиши талабалар учун ҳақиқий имтиёз — Абдуқодир Тошқулов
Жамият
−
25 Май 2021
11603Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган беш ташаббус фестивалидаги иштироки давомида пандемия шароитида олий таълим муассасаларида контракт нархлари нега туширилмаганлиги ҳақида изоҳ бериб ўтди.
“Онлайн таълим тизимига ўтилди, нега контракт нархлари туширилмади дейилгани билан биз икки йўналишда контракт миқдорини туширдик. Биричидан, пандемия ва онлайн таълимга ўтилгани ҳисобига расмий равишда барча олий таълим муассасаларида контракт миқдори 10 фоиздан туширилди. Аммо биласизми биргина санъат йўналишида битта талабани ўқитиш учун ўртача йиллик харажат 20 миллиондан 23 миллион сўмгача. Лекин уларнинг контракт нархлари 7 млн. Яъни биз контракт нархларини кўтариш ўрнига 10 фоиз туширдик.
Иккинчидан, эса онлайн таълим тизимига ўтиш вақтида олий таълим муассасаларига жуда катта моддий техник базага эҳтиёж сезилди. Шунинг учун контракт нархлари 6-7 млн атрофида бўлиши ўзбек халқи ва талабалари учун ҳақиқий имтиёз”, деб таъкидлади Тошқулов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Тошқулов олий таълим тизимидаги ҳамма муаммонинг асоси магистратурада эканлигини, ОТМларда ўқийдиган талабалар учун фалсафий ва диний билимларни мустақил ўрганиш имконияти борлигини таъкидлаб ўтган эди.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь