Конституциявий суд ўтган йили қабул қилинган қонундан Конституцияга зид норма топди
Жамият
−
01 Июнь 2022
8456Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунининг Фуқаролик кодекси моддаларига тааллуқли қисми Конституцияга зид деб топилди. Кеча, 31 май куни Конституциявий суд мажлисида шундай қарор қабул қилинди.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов, судьялар А.Ғафуров, Ф.Каюмов, С.Кошаева, Б.Мирбобоев, Г.Пиржанов ва К.Улжаевдан иборат таркибда, катта эксперт К.Хамидованинг котиблигида, фуқаро М.Ҳасанованинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 197 ва 206-моддалари ҳамда Уй-жой кодекси 11 ва 27-моддалари нормалари Конституцияга мувофиқ эмас ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган деб ҳисоблаб, уларнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикояти кўриб чиқилди.
Суд мажлисида фуқаро М.Ҳасанова ва унинг адвокати Ф.Акрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 31 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонуни 55-моддасининг 12-бандидаги Фуқаролик кодексининг 83, 166, 198, 199 ва 206-моддаларига тегишли қисми ҳамда Фуқаролик кодекси 197-моддасининг мулк ҳуқуқи “... мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонунчиликка асосан бекор бўлади”, деган қисми Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь