Конституциявий суд қонунчилик ташаббуси билан чиқди
Жамият
−
23 Октябрь 2019
3362Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Фуқаролик кодексининг 15-моддасига тузатиш киритиш юзасидан қонунчилик ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.
Унда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак, дейилган.
Бироқ, бу моддада ҳам, фуқаролик қонунчилигининг бошқа ҳужжатларида ҳам зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари белгиланмаган: Давлат бюджети, давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлари. Бу эса, энг аввало, бундай зарарлар қопланишига эришишга уринаётган шахслар нуқтаи назаридан муҳимдир.
Нормани аниқлаштириш ва у тўғридан-тўғри таъсир кучига эга бўлиши учун қонунда аниқ тўлов манбаларини белгилаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли хил талқин этишларни олдини олиш ҳамда фуқаролар ва ташкилотларнинг манфаатларини таъминлаш лозим.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини Конституциявий суд ўзининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь