Конгресс Трампнинг ҳаракатлари провокация эканини тан олди
Олам
−
08 Январь 2020
10703АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Twitter’даги саҳифасида Теҳронга қарши провокацион ҳаракатларни тўхтатиш кераклигини айтди.
"Биз Ироқдаги Америка базаларининг ҳужуми атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз. Биз қўшинларимизнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак, хусусан, Президент маъмуриятининг кераксиз провокацияларига чек қўйиб, Эронни шафқатсиз ҳаракатларни тўхтатишга чақиришимиз керак", дейди Пелоси.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва дунёнинг бошқа қисми урушга йўл қўймайди.
АҚШ аскарлари жойлашган Ироқ ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради.
Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди. Авиабазага 10 га яқин ракета учирилган.
Эрон расмийлари ҳарбий базага қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида 80 киши ҳалок бўлганини иддао қилмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп эса ҳаммаси жойида эканини таъкидламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь