Коньяда теракт тайёрлаётган террорист қўлга олинди
Олам
−
25 Февраль 2023
12835Туркия Ички ишлар вазирлиги бугун, 25 февраль куни Конья вилоятида портлаш тайёрлаётган PKK (Курдистон ишчилар партияси) террорчиси Гулда Бебек қўлга олинганини маълум қилди. Операция икки вилоят – Конья ва Диёрбакир полицияси ходимлари томонидан мамлакат махсус хизматлари билан келишилган ҳолда амалга оширилди.
Гулда Бебек, тахаллуси Xweza Lilaw, Коньядаги Мерам кварталидаги турар-жой биноларидан бирида яшириниб, у ерда қонли ташкилот раҳбарларидан кўрсатмалар кутаётган эди.
Тергов маълумотларига кўра, Бебек аввалроқ Эронда PKK’нинг “махсус бўлинмаси” таркибида фаолият юритган ва 2022 йилда йирик теракт уюштириш мақсадида Туркия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Тинтув чоғида ундан 9 миллиметрли тўппонча ва унинг учун 2 та ўқ, шунингдек, терактга тайёргарлик кўриш учун жиҳозлар олиб қўйилган.
Туркия Ички ишлар вазирлиги террорчи 2022 йил 13 ноябрь куни Истанбулдаги содир этилган теракт сингари портлашга тайёргарликни якунлаганини маълум қилди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған аввалроқ PKK жангарилари Туркияда биринчи марта теракт уюштирган 1984 йилдан буён Туркия хавфсизлик кучларининг минглаб ходимлари, ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари бу қонли ташкилот қўлидан ҳалок бўлганини айтган эди.
АҚШ ва Европа Иттифоқи PKK’ни террор ташкилотлари рўйхатига киритган.
Сўнгги йилларда PKK минтақадаги қонли жиноятлар учун жавобгарликни ўз бўлинмаларига ўтказишга ҳаракат қилди.
Сурияда PKK террористлари ўзларини PYD ва YPG (Халқ ўзини ўзи ҳимоя қилиш бўлинмалари) номлари билан ёпиб, сўнгги икки йил ичида ўзларини “Сурия Демократик Кучлари” деб аташди.
Эронда PKK Курдистон эркин ҳаёт партияси сифатида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 февраль куни Туркия миллий разведка ташкилоти ўтган йилнинг ноябрь ойида Истанбулдаги терактни уюштиришда муҳим роль ўйнаган шахсни Сурияда ўлдирганини маълум қилганди.
LiveБарчаси