Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Марказий минтақавий инспекцияси бошлиғи ишдан кетказилди
Local
−
13 December 2019 7979 1 minute
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан “STAR ALFA PROGRES” МЧЖ фаолиятида текширув ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан текширув тартибини бузган шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралар қўлланилган. Ўтказилган текширув давомида расмийлаштирилган далолатнома ва текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинган.
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи О.З. га нисбатан жарима интизомий жазоси қўлланилган. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Марказий минтақавий инспекцияси бошлиғи А.Ж. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Марказий минтақавий инспекцияси бош ва етакчи инспекторлари С.Ш. ва С.А. ларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, ушбу шахслар суд томонидан ҳуқуқбузар деб топилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August