“Kompromat иши” суд муҳокамасига юборилди
3-саҳифа
−
04 Июль 2023
11452Кейинги ҳафтадан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судида “Kompromat иши” бўйича жиноий иш кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тасдиқланган айблов хулосасига кўра, 4 нафар шахс – “Human” ахборот портали асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева, “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов ва фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджоновлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (товламачилик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланмоқда”, деб ёзган Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида.
Унинг айтишича, суд куни ҳозирча белгиланмаган. Қоидага кўра, маҳкамага раислик қилувчи судья компьютер дастури бўйича тасодифий танланади. Шунингдек, суд муҳокамаларининг очиқ ёки ёпиқ ўтказилишига оид маълумот ҳам мавжуд эмас.
“Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари даврида жиноят ишининг бошқа иштирокчиларига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси (ЖПК) талаблари асосида алоҳида иш юритувига олинган.
“Kompromat иши”
Жорий йилнинг 27 январь куни “Human” ахборот портали директори Хуршид Далиев ва унинг жияни, собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева, “Ўзбекнефтгаз” компанияси матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, ДХХ органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг Telegram'даги “Kompromat.uzb” ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Абдураҳмон Ташановга кўра, ушбу шахслар Жиноят кодексининг 165-моддасидан ташқари 243-модда (жиноий даромадларни легаллаштириш) билан ҳам тергов қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь